Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида «Ёшлар — келажагимиз» шиори остида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 27 июндаги «‘Ёшлар — келажагимиз’ Давлат дастури тўғрисида»ги фармони ижроси доирасида ўтказилган тадбирда тумандаги 39 та корхона, ташкилот ва муассаса 379 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.
Меҳнат ярмаркасида 76 нафар ёш мутахассисга турли соҳаларда ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган 150 нафардан ортиқ иштирокчи билан Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси очиқ мулоқот ўтказди.
Изоҳ (0)