Миллий банк Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Deutsche Bank билан 500 миллион евро миқдорида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича битим имзолади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур битим иқтисодиётнинг энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, нефть-кимё, инфратузилма, металлургия, авиация ва бошқа турли соҳаларида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун кредит линияларини ажратишни назарда тутади.
Битимнинг ўзига хослиги шундаки, турли давлатлар, жумладан, АҚШ, Хитой, Корея, Япония, Германия, Франция, Италия ва Испаниядан ускуналар ҳамда технологиялар импорти учун узоқ муддатли молиялаштириш тақдим этилади.
Бундан олдин Миллий банк Германиянинг бошқа етакчи банклари, хусусан, Commerzbank AG ва AKA Bank билан ҳам келишувлар имзолаганди.
Изоҳ (0)