Жиззахдаги «Фориш» тоғ полигонида Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон махсус операция кучлари иштирокида икки мамлакат ўртасидаги қўшма машғулотларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ноқулай иқлим шароитларида тоғли ҳудудларда шартли ноқонуний қуролланган кучлар таҳдидини қайтаришга қаратилган машқлар орқали икки мамлакат ҳарбий хизматчилари жаҳонда ва минтақада кескин ўзгариб бораётган ҳарбий сиёсий вазият, миллий ва глобал хавфсизлик соҳасида рўй бериши мумкин бўлган хатар ва таҳдидларга қарши курашишнинг энг маъқул усул ва услубларини қўллаш борасида ўзаро тажриба алмашдилар.
Томонларнинг ўзаро аниқ ҳаракатлари натижасида, ҳар икки давлат ҳудудида махсус операцияларни ўтказишда контингентларни бошқариш ва уларни тўлиқ таъминлаш масалалари ишлаб чиқилди.
Машғулотларнинг иккинчи кўринишида шартли душманннинг жанговар техникалари ва тирик кучларига Су-25 жанговар самолётлари ва МИ-24 вертолётларидан қақшатқич зарбалар берилди.
Изоҳ (0)