Греция пойтахти Афина шаҳридан шарқда 23 июль куни кучли ўрмон ёнғини юзага келди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Аланга ўчоғи тоғ қояларидаги етиб бориш қийин бўлган асосий ўрмонда, Кинета курорт шаҳри яқинида жойлашган. Курорт шаҳар Афинадан 50 километр шарқда жойлашган.
Хабар берилишича, ёнғинни ўчириш учун ўнлаб ўт ўчириш машиналари, учта самолёт ва иккита вертолёт жалб қилинган. Кучли шамол оловни назорат остига олишга халақит бермоқда. Бундан ташқари, ёнғин натижасида пойтахтни қалин тутун қоплаган.
Ўт ўчириш хизматларининг маълумотларига кўра, айни пайтда аҳоли пунктлари хавфдан ҳоли. Грецияда ёз фаслида ўрмон ёнғинлари тез-тез юз беради. 2017 йилда мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида ёнғинлар сабабли фавқулодда ҳолат жорий қилинган.
Изоҳ (0)