Пичоқ билан қуролланган икки ўзбекистонлик Бишкекдан келган аёллар турадиган Москвадаги уч хонали квартирага бостириб кирди. Бу ҳақда «112» Telegram–каналига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Квартирада бу пайтда аёллардан бири вояга етмаган икки бола билан бўлган. У квартирадан қочиб чиқиб, полицияга қўнғироқ қилишга муваффақ бўлди.
Ҳодиса жойига келган СОБР махсус бўлинмаси жангчилари босқинчиларни қўлга олди ва болаларни озод қилди. Жабрланганлар бўлмади. Ўзекистон фуқароларини бунга ундаган сабаблар ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)