22 июль, якшанба куни Кобул халқаро аэропорти яқинида юз берган теракт оқибатида камида ўн киши жабрланди, деб ёзади «Интерфакс» Афғонистон ички ишлар вазири Нажиб Донишга таяниб.
«Тасдиқлаймизки, худкуш ўзини портлатиши натижасида ўн киши ҳалок бўлди ёки яраланди», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, жабрланганлар орасида тинч аҳоли вакиллари ва ёш бола ҳам бор.
Теракт автомобиллар карвони ўтаётган йўлда содир бўлди, автомобиллардан бирида Афғонистонга қайтиб келган мамлакат вице-президенти Абдулрашид Дўстим бўлган.
Дўстим Афғонистонга Анқарадан чартер рейси билан келган. У Туркияда 2017 йил майидан буён сургунликда яшаган.
Изоҳ (0)