Тожикистон жанубидаги Кўлоб шаҳрида саккиз кг вазнли чақалоқ туғилди, деб ёзади Sputnik.
Туғуруқхона шифокори Анзурат Иззатуллоеванинг сўзларига кўра, дастлаб чақалоққа кислородли ниқоб тақишган, ҳозир эса у мустақил нафас олмоқда.
Дунёга келган вақтида чақалоқнинг вазни роппа-роса саккиз килограмм бўлган, тўрт соатдан кейин у 800 граммга озган.
Туғуруқ она учун ҳам, бола учун ҳам қийин кечган, ҳозир улар ўзларини анча яхши ҳис қилмоқда.
Бола оилада бешинчи фарзанд, қолган болалар туғилган вақтида 3,5 дан 4,5 килограммгача тош босган. Аммо чақалоқ семиз эмас, шунчаки йирик.
Кўлоб шаҳар маъмурияти оилани қўллаб-қувватлашга ваъда берди — болага доим бепул тиббий ёрдам кўрсатилади, шунингдек, ижтимоий имтиёзлар ҳам тақдим этилади.
Бу Тожикистонда кузатилган биринчи шундай ҳолат, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)