Сурия олий муфтийси Аҳмад Бадриддин Ҳусан «Оқ каскалар» ташкилотини ҳарбий жиноятчилар деб атади ҳамда Сурия ва Россия ҳукуматларини бу гуруҳ аъзоларини кузатишга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Олий муфтийнинг сўзларига кўра, бу одамлар қочоқлар эмас, балки ҳарбий жиноятчилар бўлиб, айнан улар Думада кимёвий қуролдан фойдаланган.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, бу одамлар жуда яхши билимга эга, уларнинг орасида кўплаб кимёгарлар бор. Улар инсонпарварлик миссияси ниқоби остида тинч аҳолига нисбатан кимёвий қурол қўллаган. Муфтийнинг фикрича, ғарб мамлакатлари Сурия жамиятини вайрон қилиш учун айнан шу кучга суянмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Ҳалаб ва Идлиб провинцияларидаги ҳужумларда айнан шу гуруҳ кимёвий қуролни қўллаган.
Изоҳ (0)