Чикаго АҚШдаги базавий даромадни таъминлаш бўйича универсал дастур синови ўтказиладиган йирик шаҳар бўлиши мумкин. Бунинг учун шаҳар раҳбарияти баъзи оилаларга ҳар ойда 500 доллардан беришга рози бўлиши керак. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
Шаҳар депутатлари Чикагода базавий даромадни таъминлаш дастурини амалга киритиш ғоясини қўллаб-қувватлашини билдирган. Дастур шаҳардаги 1000 та кам таъминланган оилага татбиқ этилади.
Қонун лойиҳасининг муаллифи маҳаллий депутат Амейя Павар бўлиб, у қонунчилик органининг 50 нафар аъзоси орасида 36 та имзо йиққан.
Паварнинг сўзларига кўра, бу дастурни жорий қилишнинг зарурати кўплаб жараёнларнинг автоматлашиш хавфи билан асосланган. Бу эса америкаликларнинг ишга жойлашиш имкониятларига таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун бу каби кўмак АҚШдаги оилаларнинг кўпчилигида нормал ҳаётни таъминлаш учун зарур ҳисобланади. Сиёсатчининг фикрича, бундай оилалар фавқулодда ҳолатлар учун жуда кам маблағ асраб қўйган бўлади.
Изоҳ (0)