Ирландияда дрон ёрдамида шу вақтгача номаълум бўлган қадимий қурилиш излари топилди. У қадимий Стоунхенжга ўхшайди ва ёши тахминан беш минг йилни ташкил қилади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Кучли қурғоқчилик сабабли фермер хўжалиги ерида диаметри 150 метр бўлган айлана кўриниб қолган.
Мутахассисларнинг фикрича, бу қурилиш бир неча минг кишини ўзига сиғдира олган ва маросимлар ўтказиш учун мўлжалланган.
Inshoot Дублиндан 40 километр узоқликда жойлашган Бойн дарёси водийсидаги Бру-Бойн археологик комплексининг таркиби ҳисобланади.
Изоҳ (0)