Ўзбекистон Афғонистонга икки давлат ўртасида эркин савдо тартибини ўрнатиш масаласини кўриб чиқишни бошлашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда 17 июль куни Ташқи савдо вазирлигида Афғонистон делегацияси билан учрашув чоғида сўз борди, дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Учрашувдан кўзда тутилган мақсад мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларда ривожланиш ва ҳамкорликни муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Афғонистон делегацияси Ўзбекистон тўқимачилик саноатини тиклаш ва ривожлантириш, хусусан, тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлашда ёрдам беришга умид билдирди.
Ўзбекистон томони бир қатор таклифлар киритди, улар орасида афғонистонлик сармоядорларни давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги принципи асосида жалб қилиш, шунингдек, чегара савдо зонасини ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Маълумот учун, 2017 йилда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 19 фоизга ошиб, 617,1 миллион долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)