Ўзбекистонда фрилансерлар учун сайт пайдо бўлади. Бу Ўзбекистон Президентининг «Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш чора-тадбилари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган, деб ёзади Spot.
Ҳужжат билан «Йўл харитаси» тасдиқланиб, хусусий ёлланма иш билан шуғулланувчи фрилансерлар (репититорлик, биноларни тозалаш, болаларга қараш ва бошқалар) учун алоҳида сайт яратиш режалаштирилган.
Қайд этилишича, фрилансерлар ва иш берувчилар сайтда ўз эълонларини бепул жойлаштириш имконига эга бўлади.
2019 йилнинг январь ойига қадар қарор ижроси таъминланади.
Изоҳ (0)