Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ҳиндистоннинг Metric Ventures компанияси таъсисчи-директори Рашми Ранжан билан Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев ўртасида тўрт юлдузли меҳмонхона қурилиши масаласида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Меҳмонхона барча талабларга жавоб бериши ҳамда тўлиқ чет эл капитали асосида қурилиши белгиланган. Унинг учун Бухоро шаҳрининг «Ситораи Моҳи-Хосса» кўчасидан 1,75 гектар ер майдони ажратилди.

Мазкур компания Бухородан ташқари Самарқанд ва Тошкентда меҳмонхоналар, бошқа вилоятларда эса 1000 гектаргача бўлган майдонда интенсив боғлар қуришни ҳам режалаштиришган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар