Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари «Тошкент–Новосибирск» йўналишидаги халқаро қатнов поездининг йўловчилари ва уларнинг юкларини божхона назоратидан ўтказиш вақтида фуқаро Қ.А. 300 кг. гуручни божхона назоратидан яширганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Мазкур божхона пости ходимлари томонидан «Андижон—Москва» халқаро йўловчи поездининг йўловчиси фуқаро М.Ш.га тегишли юкларни божхона назоратидан ўтказиш давомида қиймати 6,5 миллион сўмлик салкам 730 кг гуруч маҳсулотлари ноқонуний олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Изоҳ (0)