Тошкент шаҳрини кўркам мегаполисларидан бирига айлантириш борасидаги ҳаракатлар давом этмоқда. 14 июль куни ҳам ана шундай меҳнатларнинг самараси бўлган Oasis аквапаркининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Аквапарк Тошкент вилояти шифохонаси ҳамда Green City турар жой комплекси ўртасида жойлашган (метронинг «Новза» ва «Мирзо Улуғбек» бекатлари оралиғида).
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Маданият вазирлиги Oasis таъсисчилари ҳисобланади. Бунёдкорлик ишлари эса Respectable united service масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилди. Мазкур боғда атрофда салқинликни таъминловчи гўзал фавворалар бунёд этилган бўлиб, 2 минг квадрат метрни ташкил қиладиган тўлқинли йирик бассейн ҳамда 235 метрни ташкил қиладиган ҳаракатланувчи тўлқинли ариқ ҳам ўрин олган.
Oasis боғи бир вақтнинг ўзида 2 минг кишини қабул қилиш имкониятига эга. Шунингдек, ҳудудида ювиниш хонаси, замонавий кийиниш хонаси, болалар учун ва оилавий бассейн, фудкорт, катта челакдан иборат ажойиб душ ўрин эгаллаган. Сув спорти билан шуғулланувчилар учун ҳам имконият ва шароитлар етарли. Сув ҳавзаларининг ҳар бири энг замонавий фильтрлар билан жиҳозланган.
Изоҳ (0)