Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ёлланма ишчи хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш бўйича учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева ҳам иштирок этди.
Учрашувда вилоятлардан иш қидириб Тошкент шаҳрига келган хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида «Қўйлиқ» бозори атрофидаги норасмий ёлланма ишчилар тўпланган жойларда бир марталик иш қидириб чиққан хотин-қизларнинг ҳар бири билан суҳбатлар ўтказилди.
Даставвал барча йиғилган хотин-қизларга умумий тушунча ва маълумотлар берилгач, ҳар бир вилоятдан келган хотин-қизларни алоҳида хоналарга жалб қилиниб, Танзила Норбоева барча билан бирма-бир суҳбатлашди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурманованинг маълумотларига қараганда, мазкур сайёр қабулда мамлакатнинг барча вилоятларидан хотин-қизлар иштирок этмоқда.
Ҳозирча Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан «Бизнинг жамиятда ҳар бир аёл давлат ҳимоясидадир!» шиори остида вилоятлардан иш қидириб Тошкент шаҳрига келган хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида «Қўйлиқ» ва «Чорсу» бозорлари атрофидаги норасмий ёлланма ишчилар тўпланган жойларда бир марталик иш қидириб чиққан хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган мазкур сайёр қабуллар давомли тарзда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)