«Агробанк» АТБ бошқаруви раиси Саидкамол Хўжаев Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда 14 июль куни Президент қарори имзоланган, дея маълум қилади «Xabar.uz».
1979 йили Тошкент шаҳрида туғилган Саидкамол Хўжаев 2017 йил августидан буён «Агробанк» бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Бунга қадар у Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Изоҳ (0)