• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Депутатлар божхона хизмати ва қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисидаги қонун лойиҳаларини кўриб чиқди

    Депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 14 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг турли жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

    Депутатлар ўз ишларини янги таҳрирдаги «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишдан бошлади.

    Ушбу қонун лойиҳаси билан божхона органлари ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида қонунийлик, очиқлик, шаффофлик ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашга қатъий риоя қилиш ишига доир нормалар белгилаб қўйилмоқда.

    Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун божхона органлари ходимларининг жавобгарлигини ошириш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш ҳамда божхона ишини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиб, уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланмоқда.

    Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши божхона органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллашишига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини самарали таъминлаш юзасидан қўшимча ҳуқуқий механизмларнинг жорий этилишига хизмат қилади.

    Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоларидан иборат бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилиб, муҳокамага киритилган «Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    Қонун лойиҳаси билан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирларини ҳуқуқий тартибга солиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувининг ҳуқуқий асосларини белгилаш назарда тутилган.

    Депутатларнинг фикр-мулоҳазаларига кўра, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш имконини беради.

    Сиёсий партиялар фракцияларининг қизғин баҳс-мунозаларидан сўнг ҳар икки қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди ва масъул қўмиталарга муҳокамалар чоғида билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифларни инобатга олган ҳолда, иккинчи ўқишга тайёрлаш вазифаси юклатилди.

    15.07.2018, 17:50   Изоҳ (0)   12298
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саидкамол Хўжаев Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

    15.07.2018, 17:30

    2018 йили Ўзбекистон экспортга нисбатан 2 миллиард долларга кўпроқ импорт қилди

    15.07.2018, 17:00

    Тошкентда цехдаги носозликдан корхона қоровули ҳалок бўлди

    15.07.2018, 16:38

    Тошкент вилоятида пневматик тўппончадан 2 кишини жароҳатлаган шахс қидирилмоқда

    15.07.2018, 16:13

    Андижонда эгизакларнинг ўзаро жанжали жиноят содир бўлишига сабаб бўлди

    15.07.2018, 15:49

    Ўзбекистонда нақд хорижий валюта сотиб олиш мумкин бўлади

    15.07.2018, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бемби: ўрмон даҳшати”. 2025 йил ёзида премераси бўлган триллерлар

    Кино | 16 август, 20:59

    “Япония келажак сари юриш учун ўтмиш билан юзлашиши шарт” — Жанубий Корея президенти

    Дунё | 16 август, 20:47

    “Мен президент эканман Хитой Тайванга ҳужум қилмайди” — Трамп

    Дунё | 16 август, 19:54

    “Ноттингем Форест” “Манчестер Сити” ҳимоячиси учун 25+5 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 16 август, 19:52

    “Африка кичик эмас!” — Африка иттифоқи харита проексиясини ўзгартиришни талаб қилмоқда

    Дунё | 16 август, 19:44

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16

    Қайси соҳадаги тадбиркорлар солиқ тўлашдан энг кўп қочаётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 16 август, 17:51

    Саратон ҳужайраларида илк бор деменцияга ўхшаш жараёнлар аниқланди

    Илм-фан | 16 август, 17:28

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди (видео)

    Дунё | 16 август, 17:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.