Фарҳод Жўраев Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати. Жўраев ушбу лавозимда Илёс Абдуқаҳҳоровни алмаштирди.
Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими шу бўлим тезкор вакили — Санъат Умаров бир аёлни таҳқирлаб, уни қип-яланғоч қилиб ечинтираётгани акс этган видео тарқалиб кетгач, ёмон томондан танилган эди. Июнь ойи бошида юз берган воқеа орадан бир ой ўтгач, видеоролик интернетда эълон қилинганидан сўнг маълум бўлганди.
Санъат Умаровга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, унинг ўзи қамоққа олинган, шаҳар ИИБ раҳбариятига нисбатан эса хизмат текшируви бошланган эди. Воқеа жамоатчиликнинг кескин муносабатига сабаб бўлди.
Изоҳ (0)