Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида 5 июль куни фуқаро I.Қ. ИИБга йирик миқдордаги ўғирлик ҳолати юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Аризачи шу йил 14 апрель куни ўзига тегишли «Гулистон» МФЙ ҳудудида жойлашган АЁҚШдаги оператор хонасидан Фарангиз исмли номаълум аёл 7,5 миллион сўм миқдоридаги пулини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида яшовчи Н.Ю. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)