2018—2019 йилларда Бухоро вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Қарорга мувофиқ, икки йил давомида тўқимачилик, чарм-пойабзали, озиқ-овқат, фармацевтика, мебел ва қоғоз, машинасозлик, электротехника, қурилиш материаллари ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 3 322 567 миллион сўмлик лойиҳалар амалга ошириш орқали 11 683 та иш ўрни яратилади.
Жумладан, вилоятда замонавий мотоцикл, велосипед, скутер ва ногиронлар аравачаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бу орқали 100 га яқин кишини иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)