Афғонистон хавфсизлик кучлари ва ҳарбий-ҳаво кучларининг бутун мамлакат бўйлаб олиб бораётган операциялари натижасида бир кунда камида 162 нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда, Афғонистон Миллий мудофаа вазирлиги баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Афғонистон хавфсизлик кучлари 11 та қўшма операция ўтказиб, 19 та авиазарба йўллади. Операциялар Нангарҳор, Кунар, Ғазни, Пактия, Урузғон, Забул, Қандаҳор, Фараҳ, Бадгис, Фарёб, Қундуз, Балх, Бадахшон ва Ҳелманд вилоятларида ўтказилди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Қайд этишларича, йўқ қилинган жангариларининг етти нафари радикал кайфиятдаги «Толибон» ҳаракати дала қўмондонларидан эди. Хавфсизлик кучлари ва тинч аҳоли вакиллари орасидаги йўқотишлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)