Жаҳондаги энг йирик музқаймоқ-кафелар тармоғи Baskin-Robbins тез орада Ўзбекистон бозорига кириб келади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, яқин вақтлар ичида компаниянинг Тошкентдаги франшизаси фаолиятини бошлаши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Baskin-Robbins компанияси бутун дунёда «31 хил маза» шиори билан танилган бўлиб, ҳар куни янгича таъмдаги музқаймоқларни татиб кўриш имконини тақдим этиши ушбу ғоя асосини ташкил этади. Ҳозирда 52 мамлакатда 7000дан зиёд кафени ўз тармоғига бирлаштирган компания Россия ва МДҲ мамлакатларида 327 та савдо нуқтасига эга.
Baskin-Robbins’дан ташқари, шу йил охирига қадар Ўзбекистон пойтахтида KFC ресторани ҳам очилиши кутиляпти. Шунингдек, ўтган йили Ўзбекистонда McDonalds, Burger King ва Starbucks каби дунё миқёсидаги брендлар ўз филиаллари фаолиятини йўлга қўйиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Изоҳ (0)