Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг маълум қилишича, Арманистонда 2018 йилнинг баҳорида ҳокимият алмшишида Боку алоҳида рол ўйнаган. Бу ҳақда Minval хабар берди.
Илҳом Алиевнинг сўзларига кўра, Арманистонда сиёсий аренадан Серж Саргсяннинг жиноий режими чиқариб ташланишида Озарбайжоннинг роли бор. Президент бу ҳақда гапиришни ва Озарбайжоннинг ролини ошириб кўрсатишни хоҳламган. Бироқ унинг айтишича, Озарбайжоннинг Арманистонга нисбатан олиб бораётган изоляция сиёсати ўзини оқламоқда.
Изоҳ (0)