Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг 7 июль куни Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Боғистон маҳалла фуқаролар йиғини Янгиобод массивида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун намунавий лойиҳалар асосида қурилган арзонлаштирилган уй-жойлар 10 нафар касаначи аёлга тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева ҳамда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этди.
«Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева янги хонадон эгаларини самимий қутлаб, уларга шахсан хонадон калитларини топширди», — дейилади хабарда.
Шунингдек, тадбир давомида 10 та ногиронлик аравачаларининг 4 таси ногирон фарзандлари бўлган эҳтиёжманд оила вакилларига, 6 таси ногиронлиги бўлган фуқароларга топширилди.
Изоҳ (0)