2018 йилнинг 1 июль куни соат 01:30 атрофида Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг Олмазор тумани ҳудудида, Ҳарбий-техника институти атрофида йўл- транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Номаълум ҳайдовчи ёрқин рангли Spark русумли автомобилда белгиланмаган жойдан ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳатини олган 1961 йилда туғилган Б.Отабоев воқеа жойида ҳалок бўлди.
Ушбу воқеага гувоҳ ёки маълумотга эга бўлганлар, ҳодиса тасвири видеорегистраторда сақланиб қолган фуқаролардан зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ қидирув бўлими билан боғланиш ёки 102 телефон рақамига хабар бериш сўралган.
Изоҳ (0)