Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Парламент қуйи палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан «Тиббиёт ходимларининг даврий тиббий кўригини ташкил этиш масалалари: муаммо ва ечимлар» мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликлари, Бош прокуратура, Республика давлат санитария-эпидемиология назорати мутасаддилари иштирок этган тадбирда мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда тиббиёт ходимларига қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Ушбу саъй-ҳаракатлар изчиллигини таъминлаш мақсадида Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзолари томонидан жорий йилда 70 туман ва шаҳарда соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳолат ўрганилди. Аниқланган 2 мингга яқин камчилик ва муаммонинг 800 га яқини депутатларнинг амалий ёрдами билан бартараф этилди.

Давра суҳбатида қўмита олиб борган ўрганишлар жараёнида ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик ижроси бўйича амалга оширилган назорат-таҳлил натижаларига эътибор қаратилди. Маълумки, амалдаги қонунчиликка кўра, тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлган тиббиёт ходимлари тоифалари белгиланган. Бу жараён бепул амалга оширилиши керак. Аммо депутатлар Тошкент, Фарғона, Навоий ва Наманган вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари фаолиятини ўрганганда ноқонуний ҳолат — пуллик хизмат кўрсатилаётгани аниқланди.

Давра суҳбатида Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларига бюджет ташкилотлари, жумладан, тиббиёт ходимларини чиқимдор қилмасдан тиббий кўрикларни ташкил қилиш чораларини белгилаш вазифаси юкланди. Даволаш-профилактика муассасаларининг соҳадаги муаммоларни бартараф қилишга қаратилган таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади