Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 2 июль куни босқинчилик қайд этилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни номаълум шахс юзини мато билан тўсиб, «Оқ ота» МФЙда яшовчи Д.А. исмли аёлнинг уйига девор ошиш йўли билан бостириб кириб, уни пичоқ билан қўрқитади. Шундан сўнг уйдаги заргарлик буюмини олиб, воқеа жойидан яширинади.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Д.А.нинг қўшниси О.М. содир этганлиги аниқланди. Босқинчи қўлга олинди.
Изоҳ (0)