• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Отангга бор, онангга бор. Фақат Иттифоқни безовта қилма!» Ёшлар иттифоқи — ўртада сарсон яна ёшлар

    «Дарё» таҳририятига Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан қўнғироқ бўлиб, қишлоқ ёшларига тикувчиликни ўргатмоқчи бўлган аёлнинг Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан сарсонгарчиликларга йўл қўйилаётгани юзасидан мурожаат қилди. Унинг 6 ойдан бери овора-ю сарсон бўлгани етмаганидек, бугун қилган шунча меҳнати ҳавога учиб кетаётганлигини билдирди. «Дарё» мухбири ҳолатни ўрганиш мақсадида мурожаатчи билан учрашди ва вазият билан яқиндан танишиб чиқди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Оқдарё тумани Авазали маҳалла фуқаролар йиғини 6 та қишлоқни ўз ичига қамраб олган. Айни пайтда мазкур МФЙда, 2370 нафар хотин-қизлар истиқомад қилишади. Шулардан биргина Авазали қишлоғида 650 нафар хотин-қизлар бўлиб, уларнинг 120 нафарини 16 ёшгача бўлган қизлар ташкил этади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — 2017 йилда қишлоқдаги қизларга тикувчиликни ўргатиш мақсадида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдим. Ёшларга ҳунар ўргатиш мақсадида ташкил қилинган ушбу тўгаракка ойига 35 минг сўмлик тўлов асосида тикувчиликни ўргатишни бошладим, — дейди «Дарё»га мурожаат қилган Донаева Ҳуррият. — Қишлоқ қизларининг кўпчилиги ойига 35 минг сўмлик тўловни амалга оширишга қийналди. Шу боисдан 2017 йилнинг август ойи охирларида Ёшлар иттифоқининг Оқдарё туман кенгашига қишлоғимизда тикувчилик тўгараги ташкил қилиб иттифоқ томонидан ойлик тўлов амалга ошириб берилса ёшларга бепул тикувчиликни ўргатиш таклифини киритдим. Ёшлар иттифоқининг туман кенгаши раиси Маъруф Мусаев эса 2017 йилнинг ноябрь ойида тўгарак асосида қизларга тикувчиликни ўргатаётганлигим учун ойлик чиқариб беришга ваъда берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раисининг ваъдасига ишониб Авазали маҳалласининг эски биносида қишлоқ қизларига шароит яратиб, уларга бепул ҳунар ўргатишни бошлаган Ҳуррият Донаева қишда 40 нафардан ортиқ қизларга тикувчиликни ўргатганлигини таъкидлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ёшлар иттифоқи Оқдарё туман кенгаши раиси менга катта ваъда бериб, Туркияга бориб келганидан сўнг ёрдам кўрсатишига ишонтирди. Ёшлар кунлик ишларга чиқиб қийналиб тўловни амалга оширди. Ўзингиз ўйланг, 5—6 синф қизлари учун қийналиб пул топиб тикувчиликни ўрганишнинг ўзи бўладими? Кўпчилигининг оилавий шароити қийин. Қишлоғимиздан 5—6 километр узоқдаги маҳаллалардан ҳам келиб ўрганадиган қизлар бор. Туман марказига борай деса узоқ. Камида 18—20 километрга бориши керак. Қишда 40 нафардан ортиқ қизларни йиғгандим. Ҳозирда 24 нафари қолди. Кўпчилиги пул топиш учун кунлик ишларга чиқиб кетди. Кимдир пахта чопса, яна кимдир бировнинг ҳовлисида ишлаб пул топаяпти. Кунлик иш берувчининг яхшисига учраса хўп-хўп. Ёмонига учраса...

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2017 йилнинг февраль ойида Авазали қишлоғининг эски маҳалла биносини тадбиркорлик фаолиятини юритиш мақсадида олган Ҳуррият Донаевага маҳалла томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаган. Фақатгина участка нозири аралашиб, қизлар тикувчиликни ўргансин деб бир ойда бир марта болалар пули ва пенсия тарқатадиган маҳалланинг эски биносидан иккита хона олиб берган. Маълум бўлишича, ҳозир ушбу бинони ҳам кимдир олиб супермаркет қуришни режалаштириб турган экан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Март ойида Оқдарёдаги тикувчилик фабрикасига Президентимиз Шавкат Мирзиёев келиши кутилаётган эди. Энди нима қилайлик, мана Президент келаяпти экан ўша кишига борайликми деганимизда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раисининг кредит масалалари бўйича ёрдамчиси қаерга борсаларинг бораверинглар, менга деса Президентгача боринглар деб чиқариб юборди. Шундан сўнг туман халқ қабулхонасига бордик. У ерга ёзган аризамизни ҳам йўқ қилиб юборишди. Борсанг боравер Президентга деди.

    Тадбиркор ўзини қийнаётган масала юзасидан 2017 йилнинг 21 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига ҳам мурожааат қилган. Ушбу мурожаатдан сўнг 29 декабрь куни Ҳуррият Донаевани туман халқ қабулхонасига чақиртиришган. У ерда ҳам Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Маъруф Мусаев суҳбат уюштирган. Суҳбат давомида иттифоқнинг туман кенгаши раиси Ҳуррият Донаевага тикув машинаси беришини ваъда қилган. Мана орадан олти ой ўтган бўлса-да, на ойлик маошдан ва на тикув машинасидан дарак йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Виртуал қабулхонага қилган мурожаатимда тикув машинаси ҳам сўраган эдим. Маъруф Мусаев яна байрамдан кейин ишингизни ҳал қилиб бераман деб ишонтирди. Кейин менга виртуал қабулхонага қилган мурожаатимга жавоб хати келди. Жавоб хатида тўгарак раҳбари этиб тайинландингиз деганидан сўнг мен қизларга бепул тикувчиликни ўргата бошладим. Кейинчалик маълум бўлишича ўша суҳбатдан сўнг мени алдаб билдириш хати ёздириб олган экан. Аслида эса менинг муаммом ҳал қилинганидан сўнг билдириш хати ёзиб бериш керак экан. Мен иттифоқ раисининг алдовларига ишониб билдириш хати ёзиб берибман. Ким билсин, балки «Халқ қабулхонаси»-ю, бошқа давлат ташкилотларининг ҳисоботида мен иш билан таъминланган шахс сифатида маълумот бериб юборгандир.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳуррият Донаева 2018 йилнинг 5 январь куни Маъруф Мусаевга қизларга бепул тикувчиликни ўргатишни бошлаганини маълум қилган. Шундан сўнг иттифоқ раиси барча ҳужжатларни олиб келиб беришини билдирган. Февраль ойида эса «Сабр» ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш маркази раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда Ҳуррият Донаевага 600 минг сўм ойлик чиқариб беришга ваъда берган. Фақатгина ҳафтада икки маротаба Лойиш шаҳарчасидаги тикув фабрикасига болаларни олиб бориш ва ҳар куни тушликкача икки соат, тушликдан сўнг икки соат дарс ўтиш лозимлиги билдирган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Февраль ойининг ўрталарида 20 нафар қизлар билан тикув фабрикасига ҳам бордик. У ерда иттифоқ ходимлари фабриканинг турли жойларида бизларни расмга туширишди. Ўша расмларни қаерга жўнатишди билмайман. Балки қизларга тикувчиликни ўргатяпмиз деб ҳисобот учун расмга олгандир. Мен март ойида иттифоқ раиси билан учрашганимда фақат икки кишига ойлик чиқади, сизга чиқмайди деди. Лекин ўша вақтда ҳеч ким қизларга тикувчиликни ўргатмаётган эди. Ким билсин, балки бизни тушириб олган расмлар орқали кимларгадир ойлик чиқарилгандир. Қишлоқдаги қизлар 35 минг сўм пулни беришга қийналишгани учун мен тўгарак ташкил қилиб, бепул ўргатиш таклифини бергандим. Мен улар бераётган ойлик билан бойиб кетмайман. Шунчаки, қишлоқдаги қизларнинг шароити кўтармагани учун шу таклиф билан чиққандим. Тўғриси, ўзим алергия касаллиги бўйича туманда рўйхатда тураман. Мана шу ташвишлар сабаб яна бошқа касални ҳам орттириб олдим. Фақат мени касал қиляпти. Иттифоқ раиси сифатида бирор маротаба тўгарак фаолиятини келиб кўргани ҳам йўқ. Шу масалада қачон мурожаат қилсам, «Опа, бораман», — деб алдаб қўяди. Мана ярим йил ўтган бўлса ҳам ҳол-аҳвол сўраш тугул, ҳатто бирор маротаба келиб кўргани ҳам йўқ. Ойлик бермайман деганидан сўнг ҳокимиятга ҳам мурожаат қилдим. Аммо натижа бўлмади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур масала юзасидан Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Маъруф Мусаев билан ҳам суҳбатлашдик. Иттифоқ раиси тўгаракларда фаолият юритувчи ходимларга ойлик маош Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи муассислигида очилган республика ёшлар маркази Самарқанд вилоят бўлими томонидан белгиланишини билдириб ўтди. Уларнинг фаолиятига бевосита туман иттифоқ кенгаши аралаша олмаслигини таъкидлади. Шунингдек, тўгараклар фақат туман марказларида ташкил этилиши ва ҳар бир тўгарак раҳбарининг ўртача 50 нафардан 80 нафаргача ўқувчиси бўлса шундагина ойлик тўланишини билдирди.

    Маъруф Мусаев билан суҳбатда у ҳақиқатан ҳам Ҳуррият Донаеванинг фаолиятидан хабари борлигини, аммо вақти йўқлиги боис бирор маротаба бориб шароитни ўрганиш имкони бўлмаганлигини билдирди. Иттифоқнинг туман кенгаши раиси билан суҳбатда яна бир қизиқ ҳолатга дуч келдик. Туман марказида ташкил қилинган инглиз тили тўгараги ўқитувчиси ҳам маълум бир муаммо сабаб юқори ташкилотларга мурожаат қилганлиги учун вилоятдаги раҳбар қасдма-қасдига бориб ишдан бўшатиб юборган экан. Бевосита муаммони ҳал қилиш мақсадида мурожаатчи Ҳуррият Донаева ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Маъруф Мусаев билан бўлиб ўтган суҳбатда аризачининг туман кенгаши раисидан ёрдам сўраб қилган мурожаатига берган жавоби бизни янада ажаблантирди. «Раҳбарда энг муҳим ўттизта вазифаси бўлади. Ўша ўттизта вазифадан сўнг бошқа ишларни кўриб чиқади», — дея жавоб берди Маъруф Мусаев. Қизиқ, қишлоқ ёшларини, айниқса хотин-қизларни ҳунарга ўргатиш масаласи Ёшлар иттифоқи Оқдарё туман кенгаши раиси Маъруф Мусаевнинг нечанчи вазифасига кирар экан?!

    Худди шу масала бўйича республика Ёшлар маркази Самарқанд вилоят бўлинмаси маҳаллий ёшлар марказлари фаолияти бўйича координатори Сардор Усаров билан ҳам суҳбатлашдик.  Мутахассиснинг сўзларига кўра, бугунги кунда Самарқанд вилояти миқёсида 70 га яқин тўгараклар ташкил этилган бўлиб, уларнинг барчаси фаолият юритмоқда. Республика Ёшлар маркази Самарқанд вилояти бўлинмаси 2018 йилнинг 13 февралида Адлиядан рўйхатдан ўтган. Унгача мавжуд бўлмаган Ёшлар маркази Самарқанд вилоят бўлинмаси фаолият юритмаган. Шу сабабли ҳам унгача бўлган ҳолатлар бўйича ҳеч нарса дея олмаслигини билдириб ўтди.

    — Самарқанд вилоятида 16 та шаҳар ва туман марказлари бўладиган бўлса, Ёшлар иттифоқи туман ва шаҳар кенгашлари томонидан ҳар ойда уларнинг рўйхатини менга тақдим этилади. Мен ушбу маълумотларни умумлаштириб республика кенгашига тақдим этаман. Юборилган маълумотлар ўқув-услубий кенгаш томонидан мониторинг қилинади. Мониторинг асосида ходимларимизга ойлик чиқирилади. Бизга Ҳуррият Донаевадан ариза келиб тушмаган. Туман кенгаши бу масалада қандай иш тутган билмадим. Ёшлар маркази ташкилотининг Самарқанд вилояти бўлимининг ташкилий кадрлари бўйича бош мутахассиси бор. Ҳуррият Донаева 5 ойдан бери ишлаётган бўлса, бизга бирорта ҳужжатларини топширмаган. Ариза ҳам ёзмаган. Бизга у кишининг фаолияти бўйича маълумот ҳам келмаган. Ҳар бир туманда координатор бор. У ҳам тўгарак раҳбари. Оқдарё туман марказидаги тўгаракларимиз унча яхши фаолият юритмаяпти. Тўғриси, туманда тўгарак йўқ. Агар у киши бизга мурожаат қилса мен ўзим жой ҳам очиб бераман шароит ҳам қилиб бераман, — дейди Республика Ёшлар маркази Самарқанд вилоят бўлинмаси маҳаллий ёшлар марказлари фаолияти бўйича координатори Сардор Усаров.

    Ҳуррият Донаеванинг қийнаётган масала юзасидан томонларнинг фикрларини тингладик. Бизга маълум бўлишича бир-бирига бўйсунмайдиган (Ёшлар маркази вилоят бўлинмаси тўғридан-тўғри республика марказига бўйсунар экан) икки ташкилот ўртасида ёшларга ҳунар ўргатмоқчи бўлган тўгарак ўқитувчилари сарсон. Бир томондан иттифоқнинг туман кенгаши тўгарак ўтаётган ўқитувчилар бўйича аниқ маълумот бермаётган бўлса, иккинчи томондан Республика Ёшлар маркази Самарқанд вилоят бўлинмаси томонидан жойлардаги тўгараклар фаолияти атрофлича ўрганилмаяпти. Натижада очилган тўгараклар ҳам ўз фаолиятини узоқ давом эттира олмаяпти. Яна бир ҳафтадан сўнг Ёшлар иттифоқининг қурултойи бўлиб ўтади. Айнан мана шу қурултойда тўгараклар масаласи атрофлича кўрилиб, муаммонинг ечими бир томонга ҳал қилинмаса, бир қозонда қайнашни истамаётган икки «калла»нинг бундай қарашлари натижасида яна минглаб ёшлар кўчада сарсон бўлишади. Яна таксига ўтириб, ё бўлмасам автобусга чиқиб хорижга кетиб қолаверади.

    Фарҳод Норбўтаев, журналист.

    05.07.2018, 09:45   Изоҳ (0)   33850
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўртачирчиқда қўшни аёлнинг уйига бостириб кириб, пичоқ ўқталган босқинчи қўлга олинди

    05.07.2018, 09:30

    Ўзбекистонда бир йилда 500 мингдан ортиқ ёшлар ишлаш учун чет элга чиқиб кетди

    05.07.2018, 09:15

    Ўзбекистонда жиноят содир этган 22 минг кишининг ярмини ёшлар ташкил этди

    05.07.2018, 08:45

    Ўзбекистондаги мактабларда янги ўқув йили 10 августдан бошланадими?

    05.07.2018, 08:02

    Ўзбекистонда 101 давлат фуқаролари 5 кунгача визасиз қолиши мумкин

    05.07.2018, 07:43

    Ўзбекистонда 20 йил давомида илк бор 40 та болалар боғчаси қурилади

    04.07.2018, 23:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.