АҚШнинг Аризона штатида 92 ёшли Анна Мэй Блессинг уни қариялар уйига топширмоқчи бўлган ўғлини ўлдирди, деб ёзмоқда New York Post.
Аёл бир неча кун давомида жиноятни режалаштирган. У 2 та тўппончани чўнтагига солган ва ўғли ҳамда унинг маъшуқаси яшайдиган хонага кирган.
72 ёшли эркакнинг бўйин ва жағ соҳасига ўқ тегган ва у воқеа жойида жон берган. Сўнгра аёл ўғлининг 57 ёшли маъшуқасига ўқ узмоқчи бўлган, бироқ у тўппончани аёлнинг қўлидан олиб қўйишга муваффақ бўлган.
Аёлнинг ўғли ва маъшуқаси у билан яшаш тобора қийинлашиб кетаётганини айтиб, уни қариялар уйига топширмоқчи бўлган. Жанжал авжига чиққанида аёл: «Сизлар менинг ҳаётимни олиб қўймоқчисиз, ундай бўлса мен ҳам сизларни ҳаётларингиздан маҳрум қиламан», — деган.
Аёл судга ногиронлар аравачасида келган.
Изоҳ (0)