Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Эркин кураш бўйича беллашувларда -55кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Жамшид Маруфов Исроил (10:0), Арманистон (соф ғалаба), Россия (10:0) ва Италия (5:4) мамлакатларидан ташриф буюрган рақибларини мағлуб этиб финалга йўл олганди. Жамшида ҳал қилувчи финал жангда япониялик Хайято Фужитага қарши кураш олиб борди ва рақибидан 4:3 ҳисобида устун келди.

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Мазкур ғалаба ўзбекистонлик ёш полвонга Жаҳон чемпионатининг олтин медалини тақдим этди.

Эътиборлиси, ўзбекистонлик ўсмир эркин курашчилар сўнгги маротаба 1998 йилги Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритганди. Ўшанда ёш Дилшод Мансуров тенгдошлари орасида Жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган. Орадан 20 йил ўтиб Маруфов бундай натижага эришди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Трикотаж кийимларга зарар етказмасдан қандай ювиш мумкин?
Маҳаллий
Навоийда 454 нафар фуқаронинг банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Дунё
Politico нашри Зеленскийни энг нуфузли европалик, Путинни эса йилнинг энг омадсиз одами деб эълон қилди