3 июль санасида футбол бўйича Россия майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати нимчорак финал баҳслари якунига етди.
Куннинг дастлабки ўйинида Швеция бир тўп фарқи билан Швейцарияни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди.
Ҳозиргина нимчорак финалнинг сўнгги ўйини ҳам якунланди. Унда Колумбия ҳамда Англия терма жамоалари ўзаро беллашди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Ҳарри Кейни ўзи ишлаган пенальтини голга айлантириб, Англияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Йерри Мина боши билан Жордан Пикфорд дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирди. Натижада қўшимча бўлимлар белгиланди. 15 дақиқадан иборат икки қўшимча бўлимда ҳам 1:1 ҳисоби ўзгармади.
Пенальтилар сериясида эса Англия Колумбияни 4:3 ҳисобида таслим этиб, чорак финалга йўл олди.
Жаҳон Чемпионати
1/8 финал белллашувлари
3 июль, сешанба
Изоҳ (0)