• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Россиялик спорт шарҳловчилари: «Равшан Эрматов финалда ҳакамлик қилиши керак»

    Daryo.uz шарҳловчиси Бахтиёр Насимовнинг россиялик спорт шарҳловчилари Александр Елагин ва Денис Казанский билан UzReport-TV телестудиясидаги эксклюзив учрашуви.

    Сўнгги вақтларда футбол шарҳловчиларининг иши қанчалик қийинлашди?

    Александр Елагин: Табиийки футбол тезлашди. Тактик янгиликлар кўпайди ва тренерларнинг тактик фикрлаш ривожини кузатиб бориш зарур. Учта ҳимоячи, тўртта ҳимоячи, бешта ҳимоячи билан ўйнашлари мумкин. Шу билан бирга ўйин давомида жамоа ўйинида тактик ўзгаришлар бир неча марта юз бериши мумкин. Барча тактик ўзгаришлардан хабардор бўлиш ҳам керак.

    Футбол ўзгарди, мухлислар ўзгарди, демакки, шарҳловчи ҳам ўзгариши, футбол билан бирга қадам-бақадам ўсиши талаб этилади. Ўзимдан келиб чиқиб айта оламанки, ҳар бир ўйин томошабин олдидаги мисоли бир имтиҳон.

    Фото: «Дарё» / Сергей Ким

    Фото: «Дарё» / Сергей Ким

    Денис Казанский: Ҳамма гап ахборот майдонида нималар бўлаётганида. Мен ҳозир келатуриб Бразилия терма жамоаси тренери Тите ҳақида каттагина материални ўқидим, унда айтилишича, у болалигида футбол ўйинлари тўғрисидаги репортажларни радио орқали тинглаган экан. Энди ҳамма нарса ўзгарди: коптоклар, пойабзал, майдонлар, стадионлар. Шу жумладан телевидение ҳам. Вақт ўзгарди. Ижтимоий тармоқлар, сайтлар, телеканаллар пайдо бўлди ва футбол ўйинини кўришнинг имкони бўлмаган жойнинг ўзи қолмади.

    Ҳаёт ўзгармоқда. Ахир 60 йиллардаги автомобилларни XXI аср машиналари билан солиштириб бўладими? У пайтлардаги самолётлар қанақа эди-ю, ҳозиргилари қандай. Эски мактаб шарҳловчиларига янги анъаналарга мослашиш қийин эканлигини кўриб турибман. Ишончим комил, ўн йилдан кейин бизга янада қийин бўлади. Чунки ҳамкасбим Елагин айтганидек, кўп нарса тактикага боғлиқ.

    Томошабинлар сизни кўпинча нималарда айблашади?

     Александр Елагин: Ҳар бир томошабиннинг ўз қаҳрамони бор. Кимгадир эмоционал шарҳлаш тарзи ёқса, кимдир буни ёқтирмайди.

    Денис Казанский: Энг кўп учрайдиган айблов – бу менинг «Спартак», ЦСКА, «Манчестер Юнайтед»нинг мухлиси эканлигим ёки аксинча. Лекин бирор бир аниқ нарсада айблашмайди. Ҳамкасбларнинг фикри анчагина муҳим. Агар бирор бир нарса кўнгилдагидек чиқмаса, ёки қандайдир ғализлик бўлса, Юрий Лозанов шартта айтиб қўя қолади. Ва сен буни тузатишга ҳаракат қиласан.

    Ўйинга тайёргарлик кўришга қанча вақтингиз кетади?

    Александр Елагин: Футболчилар ва тренерлар ҳаётида нималар рўй бераётганлигидан хабардор бўлиш зарур. Спортнинг ичида бўлмоғимиз даркор. Мана айтайлик, Владимир Маслаченко ўйинга деярли тайёргарлик кўрмас эди. Нима учун? Чунки у мусиқачи нотани ўқигани сингари ўйинни ҳам ўқир эди. Унинг учун ўйин худди очиқ китоб каби эди.

    Денис Казанский: Шарҳловчилар мавзуга бошлари билан шўнғишлари керак ва ўзгаришларга тез жавоб қайтаришлари лозим. Ҳозир эски усуллар билан ишлаб бўлмайди. Комментаторнинг аввалдан тайёрлаб қўйган материаллари 20-30 фоиз ишлатилади. Шунақаси ҳам бўладики, 120 дақиқа давомида ўйинда деярли ҳеч нарса рўй бермайди, бироқ шарҳловчи шу вақт ичида томошабинларни зериктирмасдан шарҳлашни давом эттиришига тўғри келади.

    UzReport-TV ФИФАдан Россиядаги Жаҳон Чемпионати ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олди. Бироқ ҳамма ҳам буни ижобий қабул қилмади.

    Александр Елагин: Ўзбек мухлисларига қилинган бундай ҳадя учун UzReport-TV’га миннатдорчилик билдириш керак деб ҳисоблайман. Инглиз премер-лигаси, Европа кубоги, 2016 йилги Европа чемпионати, 2018 йилги Жаҳон Чемпионати. Бундан яхши бўлиши мумкинми? Танқидчилар ва норозиларга келадиган бўлсак, улар доимо бўлишган, бор ва бундан кейин ҳам бўлади. Мени кечиринг-у, лекин мен уларни ҳасадгўйлар деб ҳисоблайман. UzReport-TV каби компаниянинг эса ҳасадгўйлари бўлиши табиий. Бу жуда яхши. Демак, ҳасад қилишга арзигулик нарсалар бор, демак UzReport-TV ўсяпти ва ривожланяпти. UzReport-TV’да ёмон ўйинлар бўлмайди.

    Фото: «Дарё» / Сергей Ким

    Фото: «Дарё» / Сергей Ким

    Мен, тўғрисини айтсам, Россия терма жамоаси гуруҳдан чиқмайди деб ўйлагандим.

    Александр Елагин: Мен ҳам шундай деб ўйлагандим.

    Денис Казанский: Сизнинг фикрингизга қўшиламан, кўпчилик буни кутмаганди. Жамоа олдига гуруҳдан ғолиб бўлиб чиқиш вазифаси қўйилган эди, у буни шараф билан уддалади.

    Энди буёғи жуда қизиқ, жамоа яна нималарга эришаркин? Россия ярим финалда ва ҳаттоки финалда ўйнаса ҳам ҳайрон бўлмайман.

    Александр Елагин: Бу ерда ҳайрон қоларли жойи йўқ. Россия Испаниядан енгилишига 100% ишончим комил эди. Чунки, мен Россия терма жамоасига қанчалик мухлислик қилмай, шундай объектив омиллар борки, улар испанларнинг россиялик футболчилардан анча юқорилигини кўрсатиб туради. Ҳаммасига испанларнинг ўзи айбдор. Бутун ўйин давомида Акинфеевнинг дарвозаси олдида атиги бир марта хавфли вазиятни юзага келтиришди, холос. Жарима тўпи атрофида тентирашди-тентирашди, тўпни қўлдан чиқаришмади, 80% вақт давомида тўпга эгалик қилишди. Ажойиб узатмалар, 1026 та узатма. Бу зўр, албатта, бироқ бундан нима наф? Россияликлар эса тишларини тишларига қўйиб, пенальтигача этиб келишди. Буни футбол дейдилар.

    Денис Казанский: Менга Испания кучли ўзгарадиган жамоа бўлиб туюлганди. Масалан, Францияни олайлик, гуруҳ ичида жуда ёмон ўйнашди, бироқ кейин Аргентина билан бўлган ўйинда ҳаммасини қойилмақом қилишди. Испания жуда ёмон ўйнади, Россия эса мудофаа учун ўйнайдиган жамоа сифатида аъло ўйин кўрсатди. Шу сабабли Хорватия билан ҳам худди шундай бўлади, бироқ бу сафар ўйин анчагина шиддатли кечади. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам Хорватияга босим ўтказмаслик керак. Ўзини хотиржам тутиш керак. Ўйиннинг чиройли ўтиши бизни умуман қизиқтирмайди. Бизга натижа керак. Агар бу сафар ҳам ўн киши ҳимояга турса ва қандайдир қулай вазият бўлиб қолишини кутишса, бу иш бериши мумкин. Агар хорватларнинг жаҳлини чиқарсак, оқибати ёмон бўлади.

    Ким чемпион бўлади?

    Александр Елагин: Бу Россия бўлиши ҳам мумкин! 2004 йилда, тренер Oттo Рехагель Греция жамоасига мураббийлик қилганида ҳам ҳеч ким уларга ишонмаганди. Ўшанда улар ҳамма ишонган Чехияни доғда қолдиришган эди. Чехия жамоа таркиби зўр эди – Поборский, Росицкий, Недвед, Коллер, Барош. Финалда эса греклар турнир эгаси бўлмиш португалларни енгиб, Европа чемпиони бўлишганди. Ўшанда ким ҳам Грецияни ғолиб бўлади деб ўйлапти, дейсиз?

    Ҳазилни четга суриб, жиддий гапирадиган бўлсак, битта даъвогар қолди.

    Бразилия. Улар қандай шиддат билан ўйнаётганлари кўриниб турибди. Бельгияликлар, менинг фикримча, инглизлар сингари чемпион бўла олмайдилар. Уларни тўхтатиб қолишади. Уларнинг асосий муаммоси – руҳиятида. Афсуски, уларда ғалаба анъанаси йўқ, бу эса ғалабага эришиш учун жуда муҳим. Бу эрда бирорта янги гап айтолмайман.

    Асосий умидлар пучга чиқди. Германия, Испания, Аргентина, Португалия ўйиндан чиқди.

    Денис Казанский: Уларнинг ўйиндан чиқишининг сабаби турлича. Германиянинг гуруҳдан чиқа олмаганлигининг сабаби – Йоахим Лёв, у Конфедерация кубогидан сўнг эсини йўқотиб қўйди ва бир қанча ҳайратланарли қарорларни қабул қилиб, жамоада кўп нарсаларни ишдан чиқарди. Нойер бир йиллик танаффусдан сўнг дарвозани эгаллади. Лерой Сане чемпионатга олинмади. Ҳаттоки, бир йил олдинги таркибдаги жамоа ҳам йўқ ҳозир.

    Аргентинанинг ютқазишига асосий айбдор уларнинг тренери Хорхе Сампаоли. Тренер билан Месси ўртасида бўлиб ўтган воқеа эса алоҳида ҳикоя. Улар ютқазган жамоа ҳам анойи эмасди. Французлар бу чемпионатда ярим финалгача боришлари мумкин деб ўйлайман.

    Фото: «Дарё» / Сергей Ким

    Фото: «Дарё» / Сергей Ким

    Равшан Эрматов ҳақида нималар дея оласиз?

    Александр Елагин: Эрматов финал ўйинини бошқариши керак. Бу унинг учун учинчи Жаҳон Чемпионати. Уни УЕФА ва ФИФА ҳакамлар корпуси раҳбарлари Перлуижи Коллина ва Массимо Бузаккилар ҳам ҳурмат қилишади. Эрматов ўйинни бехато бошқаради. Ҳеч бир қоидабузарликни ўтказиб юбормайди. Балки унинг ўйинни бошқариш тарзи ўзига хос, юмшоқроқдир. Бунинг устига у ўзбекистонлик. Европаликлар ҳакамлик қилолмайди, чунки сўнгги иккита финалга улар ҳакамлик қилишди. Кетма-кет учта финални бошқаришни эвропаликларга беришмайди. Демак ҳакам бошқа минтақадан бўлади. Жанубий америкаликлар ҳакамлик қилишган. Унинг рақиби эронлик ҳакам Алириза Фегани. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам малакали арбитрлар, Осиё конфедерацияси вакиллари ва уларнинг командалари ўйнамаяпти.

    Эрматов шубҳасиз ҳакамликка асосий даъвогар.

    Денис Казанский: У ҳозирча аъло натижаларни кўрсатяпти. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек бўлса, Равшан Эрматов финал ўйинини бошқаради ва бу чиройли ўйин бўлиши аниқ. Биз ҳаммамиз ўтган сафарги чемпионатда Эрматовни финал ўйини ҳаками этиб тайинланишини кутгандик, бироқ бундай бўлмади. Энди эса у кўрсатган даражани ҳисобга олиб ва чемпионат Россияда ўтказилаётганлигидан келиб чиқилса, менимча шундай бўлиши керак.

    Илгари, ҳар бир чемпионатда бирорта янгилик бўларди. Мисол учун голландларнинг ўша «оммавий футболи». Бу чемпионатда ҳам янгиликлар борми?

    Денис Казанский: Албатта, ушбу Жаҳон Чемпионатида биз янги анъаналарга дуч келяпмиз. Ён ҳимоячиларга жуда кам эътибор бериляпти. Ўтган галги чемпионатда аксинча унга катта эътибор қаратилганди. Клубларда ҳам. «Реал»даги Марсело ва Карвахални олинг, «Сити»даги Гвардиола ҳам худди шулар жумласидан. У келиши биланоқ, иккита шундай ҳимоячини сотиб олди ва Кайл Уокер ақлбовар қилмайдиган мавсумни ўтказди. Ушбу Жаҳон Чемпионатида биз чеккадаги ҳимоячиларни кўрмаяпмиз. Улар бўлса ҳам, бу ҳар бир жамоа учун муаммоли зона бўлиб қолмоқда. Биз клуб футболларида кўрадиган чуқур плеймейкер ўйинлари ҳам бу эрда ўтмаяпти. Бирор бир чуқур ўйинни кўрмадик. Жамоаларда «ўнинчиларнинг» бошқаларга таъсири клуб ўйинлари даражасидан бироз юқори. Модрич, Погба, ўнинчи рақамнинг ёрқин икки намояндаси. Бельгияда бунақаси йўқ, уларда мажбуриятлар Азар ва де Брёйне ўртасида тақсимланган.

    Фото: «Дарё» / Сергей Ким

    Фото: «Дарё» / Сергей Ким

    Яна энг муҳим анъаналардан бири – стандартлар. Бурчак тўплари, пенальтилар. VAR видео такрорлашлар тизими. Жаҳон Чемпионатларида ҳеч қачон бунча кўп пенальти бўлмаганди. Видеоёзувларни кўргандан сўнг тайинланадиган ва бекор қилинадиган пенальтилардан ташқари яна бир янги омил пайдо бўлди. Энди ҳар бир ҳимоячи яхши билади: унинг ҳеч бир «киши билмас» қоидабузарликлари жазосиз қолмайди.

    Инглизлар, испанлар ва уругвайликларнинг стандарт ҳолати ўйинларидан сўнг нечта гол урилганлигини кўриб турибмиз.

    Энг муҳими, биз андердоглар – ўйинчиларнинг таркиби, тажрибаси ва маҳорати пастроқ бўлган жамоалар – мудофаага ўйнаб туриб устунликка эришаётганликларини кўряпмиз. Бундай мудофаани ёриб ўтиш эса анча мушкул вазифа.

    Бахтиёр Насимов, Daryo.uz шарҳловчиси

     

    04.07.2018, 15:16   Изоҳ (0)   142258
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.