Ҳукумат қарори билан 2018—2019 йилларда Самарқанд вилоятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Қабул қилинган дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
Саноатни ривожлантириш бўйича тадбиркорлик лойиҳалари манзилли рўйхати;
Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларини ривожлантириш бўйича тадбиркорлик лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
Хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича тадбиркорлик лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
Муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ирригация тизимини янада ривожлантириш тадбирлари;
Ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини янада яхшилаш тадбирлари;
Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш тадбирлари.
Дастур доирасида саноатни ривожлантириш бўйича қиймати 4 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 203 та, қишлоқ хўжалигини асосий тармоқларини ривожлантириш бўйича қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 130 та лойиҳа амалга оширилади.
Изоҳ (0)