Кеча, 30 июнь санасида футбол бўйича Россия майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг илк чорак финалчилари маълум бўлди. Лионель Месси бошлиқ Аргентина нимчорак финалда Францияга мағлуб бўлган бўлса, Криштиану Роналду ва унинг Португалияси Уругвай тўсиғидан ўта олмади. Шу тариқа сўнгги 10 йилликнинг энг кучли икки футболчиси ҳам бир кунда мундиалдаги навбатаги иштирокини эрта якунлади.
Қайд этиш жоиз, Месси ҳам Роналду ҳам Жаҳон Чемпионатларида 4 мартадан иштирок этди. Иккала футболчи ҳам 2006, 2010, 2014 ҳамда 2018 йилги мундиалларда қатнашди. Месси ва Роналду гуруҳ босқичларида гол уришга эришган. Бироқ уларнинг иккисига ҳам плей-офф босқичларида гол уриш насиб этмаган. Аммо Месси плей-офф босқчиларида 3 та голли узатмани амалга оширган.
Изоҳ (0)