Кеча, 30 июнь санасида футбол бўйича Россия майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг илк чорак финалчилари маълум бўлди. Месси бошлиқ Аргентина нимчорак финалда Францияга мағлуб бўлган бўлса, Роналду ва унинг Португалияси Уругвай тўсиғидан ўта олмади. Шу тариқа сўнгги 10 йилликнинг энг кучли икки футболчиси ҳам мундиални эрта якунлайдиган бўлди. Таниқли футбол карикатурачиси Омар Момани эса мана шу ҳолатни ўзининг навбатдаги ишида тасвирлади.
Момани бежиз иккала футболчини ҳам эчкига қиёсламаган. Сабаби Криштиану Роналду мундиалга яқин қолган соқол қўйиб, бу унга омад келтираётганини таъкидлаганди.
Лионель Месси эса мундиалдан олдин эчкилар билан суратга тушиб, анча шов-шув кўтарганди. Бу ҳолат эса Диего Марадонанинг танқидига учраганди.
Изоҳ (0)