Кеча, 30 июнь санасида футбол бўйича Россия майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг илк чорак финалчилари маълум бўлди. Месси бошлиқ Аргентина нимчорак финалда Францияга мағлуб бўлган бўлса, Роналду ва унинг Португалияси Уругвай тўсиғидан ўта олмади.
Уругвай—Португалия учрашувининг 72-дақиқасида уругвайликлар ҳужумчиси Эдинсон Кавани жароҳат олди. Португалия термаси сардори Криштиану Роналду эса унинг майдон четига чиқишида ёрдам кўрсатиб, мухлислар олқишига сазовор бўлди.
Изоҳ (0)