«Толибон» жангарилари Афғонистоннинг Тоҳар вилоятида, Тожикистон билан чегарада жойлашган Ойхонум портини эгаллади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Ойхонумга ҳужум 30 июнь, шанбага ўтар кечаси уюштирилган. «Толибон» жангарилари чегара полициясининг икки ходимини ўлдириб, уч нафарини ярадор қилган, беш чегарачини гаровга олган.
Ҳужум давомида тўртта полиция машинаси ёқиб юборилган.
30 июнь куни Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Рамазон Ҳайити муносабати билан эълон қилинган ҳукумат ва «Толибон» ўртасидаги ўт очишни ўзаро тўхтатиш ҳақидаги сулҳ якунига етганини эълон қилганди.
Изоҳ (0)