Европа Иттифоқи аъзо мамлакатларининг етакчилари Россияга қарши иқтисодий санкцияларни узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, расмий баёнот яқин вақт ичида эълон қилинади.
Таъкидланишича, Европа Иттифоқи етакчилари Россияга қарши санкцияларни олти ойга узайтиришга қарор қилган.
Аввалроқ Польша бош вазири Матеуш Моравецки Россияга нисбатан санкцияларни узайтиришни қатъий талаб қилаётгани хабар қилинган. У Брюсселдаги саммит чоғида Варшаванинг позицияси бу масалада «жуда қатъий» эканлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)