Хитойнинг Хунань провинциясида автобус ва юк машинаси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хунань йўл полицияси маълумотларига кўра, ЙТҲ 29 июнь куни кечқурун содир бўлган. Автобус қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва юк машинаси билан тўқнашган. Ҳодиса оқибатида 18 киши ҳалок бўлиб, 14 киши шифохонага тушган.
Воқеа юз берган жойда тезкор хизматлар иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)