Америка разведка хизматлари Шимолий Корея бир неча махфий ядро объектларида иш олиб боришда давом этмоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда, ўз манбаларига асосланиб, NBC News хабар берди.
Қайд этишларича, Ким Чен Ин ушбу объектларнинг барини яширишга уринмоқчи, чунки Дональд Трамп маъмурияти билан музокаралар вақтида улар ён беришига умид қилмоқда.
«Улар АҚШни чалғитмоқчи эканини тасдиқловчи яққол далиллар бор», — деди телеканал манбаси. Унинг қўшимча қилишича, АҚШ Шимолий Корея ҳудудида бўлаётган ишларни «диққат билан кузатади».
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео келаси ҳафта расмий ташриф билан КХДРда бўлиши, ташриф давомида Корея ярим оролини ядровий қуролдан холи ҳудудга айлантиришни муҳокама қилиши хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)