• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанддаги қишлоқни лойиҳасиз қандай обод қилиш мумкин?

    «Обод қишлоқ» дастури доирасида жорий йилда Самарқанд вилояти туманларидаги 28 қишлоқ ва Самарқанд ҳамда Каттақўрғон шаҳридаги 4 маҳаллада қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Самарқанд туманидаги Меҳробод ва Илонсой қишлоқлари ҳам жорий йилга дастурга киритилиб, ушбу аҳоли пунктларида якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш, электр, ичимлик суви тармоқларини тортиш ва қайта тиклаш, канализация қудуғи ва йўлларни таъмирлаш, бозор ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш белгиланган.

    Жумладан, туманнинг энг чекка ҳудудида Меҳробод қишлоғида 2200 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Одамлар асосан, деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланади. Қишлоққа яқин паррандачилик корхоналарида меҳнат қиладиган кишилар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Умуман, қишлоқда яшовчи ҳар бир киши ҳалол меҳнат қилиб, яхши турмуш кечиришни истайди ва шунга интилади.

    Аммо ҳудуддаги 410 та оиланинг 32 таси ҳаёт кечираётган тўрт қаватли уйда замон талабига мос шароит яратиб олиш учун аҳолининг ўз имконияти етмайди. Ўтган асрнинг саксонинчи йилларда қурилган бу уйда канализация тармоғи мавжуд эмас. Ўз-ўзидан аёнки, ҳожатхона ҳам йўқ. Ҳатто ичимлик сувини ҳам аҳоли уй ёнидаги крандан ташиб келади. Уйнинг томидан чакка ўтади. Бинонинг ташқи қисми, йўлаклар, хонадонлар таъмирталаб.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    — Шу сабабдан ҳам ушбу қишлоқни «Обод қишлоқ» дастури асосида обод қилиш режалаштирилди, — дейди Самарқанд тумани ҳокими ўринбосари Қурбон Қурбонов. — Биринчи навбатда уйнинг том қисми тўлиқ таъмирланди. Ертўла тозаланиб, тартибга келтирилди. Ҳар бир кириш йўлагига темир эшик қўйилди. Бинонинг ташқи кўриниши тўлиқ таъмирланди. Айни пайтда қишлоқдаги аҳоли хонадонлари, йўллар, коммуникация тармоқларини таъмирлаш, янгилашга киришганмиз.

    Дастурга кўра, йил якунига қадар Меҳрободга 2,2 километр сув тармоғи тортилиб, бошқа хонадонлар қаторида юқоридаги кўп қаватли уй ҳам ичимлик суви билан таъминланади. Ҳозиргача битта сув тармоғи қурилган бўлса, яна бир сув иншоотини қуриш ишлари олиб борилмоқда. 2,5 километр электр тармоқлари янгиланган. Қишлоқ ҳудудидаги 0,3 километр йўлга асфальт ётқизиш, 2,1 километр йўлга қум-шағал аралашмаси ташлаш ишлари бажарилган. 60 дан ортиқ хонадонга газ баллонлари ва кўмир тарқатилмоқда.

    Шунингдек, қишлоқда канализация тармоғи тортиш кўзда тутилган. Ҳудуддаги 200 дан ортиқ хонадонларни ҳам таъмирлаш белгиланиб, ҳозирда туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан ишлар бошланган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бундан ташқари, қишлоқдаги умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш, мактабгача таълим муассасаси ва қишлоқ врачлик пункти биноларини реконструкция қилиш ҳамда улар учун ичимлик сув иншооти қуриш белгиланган. Аммо бу ишларни бажариш учун маблағнинг тўлиқ молиялаштирилмаганлиги туфайли белгиланган ишларнинг ярми ҳам амалга оширилмаган. Чунки, бизга тақдим этилган маълумотларга кўра, айни вақтда юқоридаги объектлар учун сарфланадиган харажатларнинг 15 фоизи молиялаштирилган. Бажарилган қурилиш-монтаж ишлари эса 10 фоизни ташкил этади.

    Энг ажабланарли ҳолат, дастур асосида обод этилиши керак бўлган Меҳрободнинг замонавий лойиҳаси тегишли лойиҳа институти томонидан ҳалигача тайёрлаб берилмаган. Ахир, лойиҳасиз қандай қилиб қишлоқни обод қилиш мумкин?

    Бир сўз билан айтганда, қишлоқда шу пайтгача бажарилган ишлардан амалга оширилиши лозим бўлган юмушлар кўпроқ. Вақт эса ўтиб бормоқда. Ҳадемай ёз ўтиб куз келгач, ёғин-сочин кунлар бошланиши билан қурилиш ишларини олиб бориш ҳам қийин бўлади.

    29.06.2018, 20:45   Изоҳ (0)   17853
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда чиқиндилар мажбурий тарзда сараланади

    29.06.2018, 20:24

    Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилаётган салкам 17 млн сўмлик «Нефть» тўхтатиб қолинди

    29.06.2018, 20:15

    «Озодлик» радиоси вице-президенти Ички ишлар вазирлигида қабул қилинди

    29.06.2018, 19:26

    Фотогалерея: Қаршида бунёд этилаётган «Ватанпарвар» ҳарбий боғи

    29.06.2018, 17:57

    Фототанқид: Бухородаги Ҳусайни мадрасаси кундан кунга нураб бормоқда

    29.06.2018, 17:43

    Сенаторлар бош вазир Абдулла Ариповга парламент сўрови юборди

    29.06.2018, 16:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 




    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.