Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани суди судьялари томонидан сайёр учрашуви ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди
Сайёр учрашувни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад марказ ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган.
Учрашувда судьялар марказ ходимларини судлар фаолияти, мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан батафсил таништирди.
Шу билан бирга, учрашувда Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди томонидан бир қатор хусусий ажримлар муҳокама қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланган шахсларга нисбатан жиноят ишлари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)