Марказий Осиё ёшлар форумининг учинчи кунидаги илк конференция «Ёшларнинг илм-фан ва таълим ривожидаги ўрни» мавзусида бўлиб, унда Козоғистон ёшлар сиёсати департаменти директор ўринбосари Лира Раисова сўзга чиқди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.
— Бугун илм-фан, технология ва туризм соҳаларида фикр алмашишга ҳамда ёшларнинг ўқув жараёнида юзага келувчи муаммоларни ҳал етиш йўллари бўйича таклифлар билдирдик, — деди қозоғистонлик эксперт. — Ундан ташқари, талабалар ўзга давлатларда билим ва кўникма эгаллаши ҳамда алмашиниши бўйича суҳбатлашдик. Талабаларимиз ушбу лойиҳани амалга оширишлари учун имкон яратилади. Анжуманда Марказий Осиё давлатлари ўртасида робототехника танловини ўтказиш фикри ўртага ташланди. Айниқса, Туркманистон вакилининг «Стартапистон» лойиҳасини ташкил этиш таклифи алоҳида этиборга лойиқ. Шу билан бирга, бизнинг Қозоғистон вакиллари илгари сурган «Остонатап» лойиҳасини йўлга қўйиш таклифи ҳам барчага манзур бўлди. Менда мазкур форумдан сўнг Ўзбекистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Қозоғистон ҳудудида Марказий Осиё ёшлар форумини ташкиллаштиришни президентимизга таклиф этиш нияти пайдо бўлди.
Махтумқули номидаги Туркманистон ёшлар ташкилоти вакили Абдулла Аннабердиев «Ҳудудда ижтимоий -иқтисодий ривожланиш» мавзусида нутқ сўзлади. Туркманистонпрезиденти ва халқи номидан юқори савияда ўтаётган ушбу форумга таклиф этилгани ва қатнашиш имконияти берилгани учун миннатдорчилик билдирди.
Марказий Осиё ёшлар форуми ўз ишини давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)