• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига очиқ хат

    ЎзАда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ёзувчи Эркин Маликнинг Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига очиқ хати эълон қилинди. Қуйида ушбу хат эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати

    Ташаббуслар замони келди, азиз ёшлар!

    Азиз фарзандларим, ҳаётимиз давомчиси ва хонадонларимизнинг чироғбонлари. Мен сизнинг бобонгиз қаториман. Бугунги дориломон кунларда ғайратим жўшиб, сизларга бир гаплар айтгим келди. Бунга сабаб Президентимизнинг: «Мен иккита ишчи ўрни яратган тадбиркорни елкамда кўтаришга тайёрман», деган гаплари. У киши иш ўрни деганда, албатта, сиз ёшларнинг манфаатини назарда тутдилар.

    Дарҳақиқат, иш қидириб, мусофирликда юргандан кўра, ўз юрти, ота-онаси, оиласининг бағрида бўлганга нима ецин. Бу катта неъмат-ку. Ота-она эса ғанимат. Ёшлар табиатан ота-бобоси босиб ўтган йўлни инкор қилмаган ҳолда, янгича қараш ва янгича яшаш ҳақида ўйлайди. Агарда шундай бўлмаганда, «кўндивой» бўлиб яшайверганларида биз бугунги тараққий этган замонларга етиб келмаган бўлардик. Гап сизлардаги кучни, ғайратни йўналтиришда. Камина кекса бир журналист, ижодкор сифатида ана шундай йўналтиришларнинг гувоҳи, ҳатто иштирокчиси ҳам бўлганман. Масалан, «Байкал – Амур магистрали қурилиши» (БАМ) деган ҳаракатни эсласам ҳайратга тушаман. У Россиянинг белига белбоғ бўлиб тушган уч ярим минг километрлик темир йўл қурилишидир. Уни ўша давр ёшлари барпо этди. Ёшлар ўртасида ташвиқот шу даражада бўлганки, ҳатто ўрта мактабни олтин медаль билан тамомлаган қизим, ўқишга кира олмасам, йўлланма билан БАМга бораман, деб ҳужжатларини тахт қилиб қўйганди. Матбуот фақат шу ҳақда ёзарди ва бонг урарди. Мана, ўша темир йўл бугунга келиб Россиянинг асосий қон томирига айланган. Ундан кейин қўриқ ерларни очиш бошланди. Сўнг ёшлар ноқоратупроқ ерларни ўзлаштиришга сафарбар қилинди. Россиянинг Иваново вилоятида «Тошкент», «Ўзбекистон» деган совхозлар ташкил бўлди. Қурувчи ёшларимиз ўша диёрларда қолиб кетишди ҳам. Бундан ташқари, ўзимизда ҳам Мирзачўл, Сурхон-Шеробод чўлларини ўзлаштириш, Туямўйин сув омборини қуриш, Қарши машина каналини қазиш ҳаракатлари бошланди. Ҳа, ёшлар ҳамиша олдинда борувчи, янгилик яратувчи, дунёни ўзгартирувчи катта куч бўлиб келган.

    Савол туғилади, айни пайтда юртимизда ёшларни сафарбар қиладиган ана шундай оламшумул ишлар йўқми?

    Бор. Бўлганда ҳам бугунги тил билан айтганда «глобал» даражада бор. Бу Орол денгизи муаммосидир. Орол денгизи нафақат минтақамизни, балки Ер шарини мўътадил ушлаб турадиган ноёб мўъжиза эди. Неча минг йиллар давомида Амударё билан Сирдарё шу денгизга қуйилган. Юртимиз пахта етиштиришга ихтисослашган ўлкага айланиб қолиши оқибатида дарёларимиз суви бўғилиб, чўлларга оқизилди. Натижада, Оролга сув етиб бормай қолди. 1960 йилдан бошлаб денгиз сатҳи икки сантиметрдан камайиб борди. Денгиз бўйида бир эмас, икки юз элликта балиқчилик хўжалиги бор эди. Ҳар бир хўжалик бир кунда 600-700 килограммдан Мўйноқ консерва заводига балиқ топширарди. Завод кечасию кундуз тўхтамай ишларди. Денгиз бўйида «Артек» болалар оромгоҳи қурилган эди. Ҳаммаси йиллар ўтиши билан вайронага айланиб, қум барханлари тагида қолиб кетди. Орол чўлга, кемалар қабристонига айланди. Бугун денгиз ўзанида уч миллион гектарлик қум ва туз саҳроси чўзилиб ётибди. Бу ер юзи харитасидаги Ирландия давлатининг майдонига тенг. Ҳар йили бу саҳродан 100-150 миллион тонна тузли қум осмону фалакка кўтарилади.

    Орол фожиаси шу йилнинг баҳор ва ёз ойи бошларида икки марта ўзини намоён қилди. Тузли шамол натижасида Хоразм, Қорақалпоқ диёридаги яшил олам оппоқ туз билан қопланди, деҳқончиликка катта зарар етди. Самарқандда қум ва чанг тўзонидан офтоб юзи тўсилиб, кўчаларда кўриш даражаси етмиш метрга пасайиб кетди. Аҳоли ўртасида қанчадан қанча касалликлар юзага келди. Орол фожиаси бутун дунё фожиасига айланди. Оролдан кўтарилган туз бўронлари Ҳиндистон ва Хитойгача етиб бормоқда.

    Оролни асраб қолиш учун нима қилиш керак? Кейинги йилларда истиқболли янги умид пайдо бўлди. Бу умид Оролбўйи одамларига қанот бағишлади. У Оролнинг сувдан қуриган ўзанини ўрмонга айлантириш орзуси. Ажабо, сув бўлмаса, замин туз ва қумдан иборат бўлса ўрмон қайдан бўлади, дерсиз? Жавобимиз тайин: қумли чўл ўсимлиги – саксовул. Унинг барглари шунчалар жимиртки, деярли кўзга кўринмайди, ўзидаги намликни буғлатмайди. Аммо тананинг ўсиши учун керакли озуқани ҳаводан олиб, ўзидан шох-шаббалар чиқаради. Шохлари қанчалик ривож топса, илдизи ҳам шунчалик барханлар бағрига кириб боради. Бир туп саксовул илдизи 10 минг тоннагача қумни кўчишдан сақлайди. Шунинг учун ҳам Орол тубига саксовул экиш анча авж олди. Қувонарлиси, қумда шўрлик даражаси юқори бўлса ҳам ниҳоллар тута бошлади.

    Ўрмон хўжалиги ходими Ўрозбой Алланазаровнинг берган интервьюсидан маълум бўладики, ҳозиргача ярим миллион гектар ер саксовулзорларга айланибди. Ҳар йили 18-20 минг гектар ерга саксовул экилар, кўчатларнинг қатор ораси ўн метр бўлиб, ҳар иккита кўчатдан биттаси тутиб кетса ҳам кифоя экан. Чунки саксовул гуллаб, уруғ тугиб, ён атрофига сочиб, ўзидан кўпайиб бораверади. Лекин экиш ишлари жуда суст, сабаби куч йўқ.

    – Кўчатларни изғирин кунларда ҳам, ёмғир ёғиб турганда ҳам экишдан тўхтамаймиз, – дейди Ўрозбой. – Бир қаторда икки киши бўлиб ишлашади. Бири кўчатга ўра қазиб кетса, иккинчиси орқасидан экиб бораверади.

    – Илгари денгизчи халқ эдик, – дейди 18 йил балиқчилик кемасида капитан бўлиб ишлаган 77 ёшли Олмос ота Толвашев. – Майли уни йўқотдик, қани энди ўрмончи ҳам бўлиб кўрайлик-чи...

    Лекин ишнинг ҳозирги ҳолатида уч миллион гектар ерни ўрмонга айлантириш учун 150 йил керак бўлар экан. Хўш, бу муддатни сиз азиз ёшларнинг сафарбарлиги билан бир неча ўн йилларга қисқартиш мумкинми? Ахир Орол бизники, унинг туз ва қумлари таҳдид солаётган жаннатмонанд юрт ҳам бизники. Орол тақдири сизнинг тақдирингиз. Эртага дунёга келадиган фарзандларингизнинг тақдири. Кўчат экилишини кутаётган 2,5 миллион гектар ер харитаси тузилиб ёшларга бўлиб берилса, қанчадан тегиши мумкин? Хўжаликларимиз қанчадан кўчат етиштириб бериши мумкин?

    Агарда ўзбекистонлик ёшлар шундай ташаббус билан чиқса, қўшни давлатларнинг ёшлари ҳам қараб турмайди. Бу ҳаракатга жон, деб қўшилади.

    Тасаввур қилинг, уч миллион гектар ер саксовулзор ўрмонларга айланди. Саксовул ёнилғи сифатида кўмирдан кейинги ўринда туради. Кўмирда ҳавони ифлослайдиган, инсонлар соғлиғига зарар етказадиган ис гази бор. Саксовул эса экологик тоза ёқилғи. Кўмир очиқ жойда тезда уқаланиб кетади. Саксовул ўтини эса юз йилгача ёнилғилик сифатини йўқотмайди. Бир суям ўтинга зор қанчадан қанча давлатлар бор. Ўзимизнинг юртимиздаги иссиқхоналар-чи? Вақти келиб саксовулнинг қуриган шохларини вагонлаб экспорт қилиш мумкин. Унинг нархи кўмир, газ ва электрдан арзон бўлади. Албатта, уни ёқилғи учун экмаймиз. Муҳими, саксовул қум, туз бўронлари оёғига кишан бўлиб тушади. Минтақамизни ва бутун дунёни Орол фожиаларидан асраб қолган бўламиз.

    Ҳа, уйғонинг азиз ёшлар! Ёшлар иттифоқи бошчилигида ҳаракатга тушинг. Биз кексалар ҳам, албатта, сафингизда бўламиз.

    29.06.2018, 22:21   Изоҳ (0)   44953
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда ўгай ўғлини ўлдириб, ҳожатхона чуқурига кўмиб юборган шахс қўлга олинди

    29.06.2018, 21:43

    Марказий Осиё ёшлар форумида минтақада робототехника танлови ўтказиш ғояси муҳокама қилинди

    29.06.2018, 20:56

    Самарқанддаги қишлоқни лойиҳасиз қандай обод қилиш мумкин?

    29.06.2018, 20:45

    Ўзбекистонда чиқиндилар мажбурий тарзда сараланади

    29.06.2018, 20:24

    Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилаётган салкам 17 млн сўмлик «Нефть» тўхтатиб қолинди

    29.06.2018, 20:15

    «Озодлик» радиоси вице-президенти Ички ишлар вазирлигида қабул қилинди

    29.06.2018, 19:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.