Ўзбекистонда илк бор тажриба тариқасида Наманган вилоятининг Норин туманида «Ёшлар матбуоти» тармоғи ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири маълум қилди.
«Ёшлар матбуоти» фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Ёшлар иттифоқи томонидан 10 дона велосипед бепул ажратилди.
— Тумандаги 7 та маҳаллада 7 та китоб, газета-журнал тарқатишга мўлжалланган шохобча қурилди. 57 та маҳалла кесимида 2000 нафар ёшнинг «Халқ сўзи», «Ёшлар овози» газеталари, «Дугоналар» ва «Ёш куч» журналларига бепул обунаси ташкил этилди, — дейди Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Илёс Раҳимов.
Ушбу шохобчаларда ишлаш учун ёшлар қабул қилинди, уларнинг бандлигини таъминлаш тизими йўлга қўйилди.
Изоҳ (0)