Хитойнинг Гуандун провинцияси Чжуншань шаҳрида 15 қаватли Zhongshan Yuyan меҳмонхонаси 10 сония ичида пойдеворигача бузиб ташланди. Бинонинг вайрон қилиниши жараёни акс этган бир нечта видеороликларни Хитойнинг Sohu портали эълон қилди.
Ролик қўшни уйларда яшовчилар ва гувоҳлар томонидан олинган. Бино эскирган деб ҳисобланиб, назорат остида портлатилган. Ҳукумат шаҳарликларни меҳмонхона бузилиши муносабати билан баъзи ёндош кўчалар ёпиб қўйилиши ҳақида олдиндан огоҳлантирган.
Изоҳ (0)