НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Европа Иттифоқи саммити бошланишидан олдин Россия ва АҚШ етакчиларининг кутилаётган учрашуви юзасидан фикр билдирди. Унинг фикрича, бу мулоқот альянснинг Москва билан алоқаларни ўрнатишдаги ёндашув таркибига киради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Столтенбергнинг сўзларига кўра, мулоқот ожизлик эмас, аксинча кучнинг белгиси ҳисобланади.
НАТО раҳбари Европа Иттифоқи саммитига мудофаа лойиҳаларини ҳамда ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳақидаги бўлажак қўшма декларацияни муҳокама қилиш учун таклиф қилинган.
Изоҳ (0)