КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўз қўшинларига қўшимча озиқ-овқат тарқатишни буюрган генерал-лейтенант Хён Чу Сонни қатл қилиш ҳақида буйруқ берди, деб ёзади «Газета.ru».
Юқори мансабли офицер отиб ташлашга ҳукм қилинди. Ҳукм Пхеньяндаги ҳарбий академиялардан бирининг ҳудудида ижро этилди. Хён Чу Сонни «ваколатларини ошириб юборганлик», «душманга ёрдам берганлик» ва «партияга қарши фаолият»да айбдор деб топишди.
Аниқлик киритилишича, генерал ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг Сохэ ракетодромидаги оилаларига қўшимча бир тонна ёқилғи, 580 кг гуруч ва 750 кг маккажўхори юборишни буюрган.
Daily Mail маълумотларига кўра, Ким Чен Ин бу ҳақда хабар топгач, ғазабланган. У генерални отиб ташлашни буюрган ва «мафкуравий заҳарланиш» иборасини қўллаган.
Изоҳ (0)