Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистоннинг Махараштра штатида мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларига топширишдан олдин синовдан ўтказилаётган Су-30МКИ қирувчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Иккала учувчи ҳам муваффақиятли тарзда катапультадан фойдаланиб, омон қолган. Ҳодиса оқибатида ерда ҳалок бўлган ва жабрланганлар ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Таъкидланишича, қуролли кучларга қабул қилинган 1990 йиллар охиридан буён камида саккизта Су-30МКИ ҳалокатга учраган.

Ҳиндистонга 12 миллиард долларлик шартнома доирасида Россиядан 240 та Су-30МКИ қирувчиси етказиб берилган. Жами бўлиб эса 272 та самолёт харид қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қирғизистон
“Росатом” яна бир Марказий Осиё давлатида АЭС қурмоқчи
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Италия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди (фото) 
Маҳаллий
Андижонда ўғли ўлдириб, каналга ташлаб юборилган отанинг мурдаси Фарғонадан топилди